ЭЛЛИКҚАЛЪА ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИДА  ТИЛ ВА КИТОБ БАЙРАМИ                                                                                     “Қадринг баланд бўлсин она тилим!”

ЭЛЛИКҚАЛЪА ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИДА ТИЛ ВА КИТОБ БАЙРАМИ “Қадринг баланд бўлсин она тилим!”

Ажиниёз номидаги Нукус давлат пеадгогика институтининг Элликқалъа педагогика факультетида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирни институтнинг ёшлар билан ишлашиш масалалари бўйича проректори Қувондиқ Қодиров олиб борди. Ўз нутқида бугунги кунда Президент Ш.М.Мирзиёевнинг тил тўғрисидаги қарор ва фармонларининг мазмуни билан таништириб, давлат тилининг нуфузини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар, амалий натижалар, бажарилаётган ишлар юзасидан зарурий маълумотлар берди. Талаба ёшлар ўзларининг чиқишларида Алишер Навоий ва Ҳусайн Байқоро тимсолида ўзбек тилининг нақадар бой тил эканлигини саҳна асарларида ёритиб бердилар. Талабалар орасида иншолар, мақолалар танлови ўтказилиб, тадбир якунида совға-саломлар билан тақдирланди. Тадбирда факультет иқтидорли талабалари миллий рақс ва ашуларни намойиш этишди.

Тадбир кўтаринки руҳда давом этиб, китобхонлик байрамига уланиб кетди. Элликқалъага меҳнати синган ардоқли устозлардан бири математика фани ўқитувчиси Бекабат Арғынбаев талабалар янада яхши билим олишлари учун йигирмадан ортиқ номдаги 2000 та китоб совға қилиши таҳсинга саззовор, савоб ишлардан бири бўлди. Устоз Бекабат Арғынбаевнинг Элликқалъа тумани ташкил қилинган пайтлардан бошлаб, Бўстон шаҳрида математика фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб, эл-юрт ҳурматига мушарраф бўлганини кўпчилик яхши билишади.

Бутун инсониятни жаҳолатдан, залолатдан, ахлоқсизликдан қутқарувчи ягона нажот илмдир. Илмсизлик оқибатида жуда кўплаб хунрезликлар келиб чиқади. Мана шундай глобал дунёда ўқиб амал қилмаслик ҳам кўпгина хатоларни келтириш тайин. Мана шу ҳақда гапирганда илму тафаккур фақат китоб орқалигина забт этилиши, ҳар қандай ёмонликка қарши иммунитет ҳосил қилиш ҳам ўқиш, мутолаа негизида кечишини унутмаслик лозим.  Қуръони каримнинг 811 жойида  “илм” сўзи турли маъноларда келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаром-харишлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши алоҳида зикр қилинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам “Бешикдан то қабргача илм изла” дея бежиз марҳамат қилмаганлар. Шундай Ҳақ ва дунё асрорларидан воқиф бўлиш китобгина амалга ошишини мудоми ёдда тутиш мвуҳим.

Таъкидлаш жоизки, бугун китоб ва китобхонлик масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларининг бирига айланди. Кейинги йилларда ўқувчи ёшлар аудиториясининг китобхон ёшлар билан бойиб бориши, таҳсинга сазовордир. Бундай эзгу ишларни тизимли олиб боришда жуда кўплаб танловлар, семинарлар ўтказилмоқда. Жумладан, моҳир ва тажрибали педагог Бекабат Арғынбаевнинг меҳнат фаолиятини кўпчилик яхши билишади. У киши Элликқалъа тумани ташкил қилинган пайтлардан бошлаб, Бўстон шаҳрида математика фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб, эл-юрт ҳурматига мушарраф бўлган..

Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раиси Татлымурат Атамуратов, Элликқалъа тумани ҳоким маслаҳатчиси Фарҳод Убайдуллаев, Ресублика маънавият ва маърифат кенгаши Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари Аиша Матниязова, устоз-педагог Бекабат Арғынбаев, факультет декани Жуманияз Алланиязов, кафедра мудири Хурсанд Тўлибоев, профессор-ўқитувчилар Зулфия Балтаева, Ҳайдар Ҳасанов, Дониёр Жуманиязов, Анвар Эшназаров, Гулбаҳор Муратова, Азиза Сапарова, Муқаддам Бекчановалар ҳамда факультетнинг иқтидорли талаба ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиқувчилар талабаларга китобхонликни янада юксалтириш, талабалик даврини мазмунли ўтказишда китобнинг ўрни ва роли ҳақида ўз маърузаларини ўқиб беришди. Кўп йиллик педагогик меҳнати давомида ўз тажриба ва сабоқлари билан ёшлар устози Бекабат Арғынбаев ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб ўтишди.


 

 

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,

филология фанлари бўйича фалсафа доктори

Перейти к содержимому