Ёшлар куни – ёшларимизни юксак мақсадлар сари рағбатлантиради.

Ёшлар куни – ёшларимизни юксак мақсадлар сари рағбатлантиради.

Ёшлар куни – ёшларимизни юксак мақсадлар сари рағбатлантиради.

 

Сана муносабати билан Элликқалъа туманида бир қатор янги объектлар фойдаланишга топширилди.
Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади.

Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаётир.

Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуннинг кучга киргани мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий ифодаси бўлди. 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгилангани фарзандларимиз учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга уларни янги, юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлишига шубҳа йўқ.
Сана муносабати бугун Элликқалъа туманида бир қатор ижтимоий соха объектлари фойдаланишга топширилди. Очилиш тантаналарида туман ҳокими Сейдамат Авезов, туман ҳокими ўринбосарлари тегишли соха вакиллари, фаҳрийлар ва ёшлар иштирок қилдилар. Тадбирлар карантин талаблари доирасида ўтказилди.