Элликқалъада Ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди.

Элликқалъада Ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди.

Туман марказида янгидан бунёд қилинган Ёшлар мехнат гузари фойдаланишга топширилди. Тадбиркор томонидан замон талаблари даражасиндаги ажойиб қиёфадаги бинони кўрган хар бир инсон юртимизда ёшларимиз учун яратилаётган қулайликларга тасонна айтмай иложи йуқ.
30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Элликқалъа туманида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида янгидан барпо этилган “Ёшлар меҳнат гузари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Сейдамат Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Муратбай Жуманов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Икром Абдухаликовлар ҳамда тумандаги тегишли соха вакиллари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этдилар. “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида барпо этилган “Ёшлар меҳнат гузари” да ўқув маркази, сартарошхона, гўзаллик салони, тўқувчилик хонаси, компьютер хизматлари, келин либослар дўкони, миллий таомлар ошхонаси ва нонвой хоналар ишга тушди ва 30 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, келгусида яна 20 та янги ишчи ўрин яратилиши белгиланган.


Умуман ёшларнинг таълим олиши касб – ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун Ўзбекистон бор куч ва имкониятларини ишга солмоқда.

Чунки ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади. Шу боис Ўзбекистон жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этилувчи ёшлар қатламига «муаммо» деб эмас, балки юрт равнақини таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик ресурси сифатида қарамоқда. Натижада бугун юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар мамлакатнинг эртанги тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бормоқда.

Элликқалъа туман ҳокимлиги матбуот хизмати.