Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил  6-ойлик ижроси тўғрисида маълумот.

Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 6-ойлик ижроси тўғрисида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-декабр кунги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4555-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб Элликқалъа туман маҳаллий бюджети даромадлар қисми 2020 йил 6-ойлик учун
29 млрд 895,6 млн.сўмга режалаштирилиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми 31 млрд 361,1 млн.сўмга, яъни 104,9 фоизга бажарилди. Белгиланган режадан ортиқча тушум
1 млрд 465,5 млн.сўмни ташкил қилди.

Маҳаллий бюджет харажатлари қисмининг 2020 йил 6 ойлик ижроси.

Маҳаллий бюджет харажатларининг 2020 йил 6 ойлик режаси 56 млрд 773,1 млн. сўмга белгиланиб, хақиқатда 56 млрд 148,6 млн. сўмга, яъни 98,9 фоизга бажарилди.

Жумладан:

– Давлат бошқарув органлари харажатлари 1 млрд 619,9 млн сўмни;

– Ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари 1 млрд 946,4 млн сўмни;

– Қишлоқ хўжалиги соҳаси харажатлари (шу жумладан фермер хўжаликларининг электр энергиясини қоплаш харажатларини қўшган ҳолда) 3 млрд 249,4 млн сўмни;

– Ирригация бўлими харажатлари 1 млрд 301,5 млн сўмни;

– Ободонлаштириш бошқармаси харажатлари 1 млрд 613,7 млн сўмни;

– Соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 21 млрд 405,6 млн сўмни;

– Маданият ва спорт харажатлари 1 млрд 379,7 млн сўмни ташкил қилди.

Таълим сохаси харажатлари 6 млрд 987,9 млн сўмни ташкил қилиб:

Шундан: Мактабгача таълим муассасалари харажатлари 3 млрд 272,9 млн сўмни;

Халқ таълим муассасалари харажатлари 3 млрд 714,9 млн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Кам таъминланган оилаларга бериладиган ижтимоий нафақалар 13 млрд 888,2 млн сўмни;

– Бандликка кўмаклашиш маркази харажатлари 389,0 млн сўмни;

– Ижтимоий кўниктириш маркази харажатлари 30,3  млн сўмни ташкил қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19-март кунги ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон ижроси юзасидан туман ҳокимининг 2020 йил 19 март кунги №15-Ф-сонли фармойиши билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун зарур бўладиган дори воситалари, тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари сотиб олиш харажатлари учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 243,0 млн.сўм маблағлар ажратилди, шундан Санитария-эпидемиология осойишталик марказига 42 млн. сўм ҳамда туман Тиббиёт бирлашмасига 51 млн сўм ва дори-дармонлар сотиб олиш учун 150 млн сўм маблағлар ажратилди.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июль кунги 346-Ф-сонли фармойишига асосан коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари учун 534 млн.сўм маблағлар ажратилди.

 

 

    Элликқалъа  тумани молия бўлими мудири           Музаффар Розумов.