Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси ҳамда 11-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда қорақалпоқ халқининг байтереклари И.Юсупов ва Т.Қайипберганов таваллуд топган кунлари муносабати билан 11-сонли умум таълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова очиб берди. Тадбирда мактаб директори Б. Халбаев шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди. Мактаб ўқувчилари томонидан ижро қилинган шеър ва саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирда И.Юсупов бюстига гуллар қўйилди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.