Кенгашни туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ж.К.Балтаев очиб берди ва ўз сўзида -Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув бўлиши, ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантириш, болалар қизиқиши, иқтидори, индивидуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари, маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда болада маънавий меъёрларнинг шаклланиши, ҳаётий ва ижтимоий тажриба эгалланишини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантириш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларини мутахассис кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим турлари бўйича педагогик кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, мактабгача таълим ташкилотларида пуллик гурухларни ташкил қилиш ва ундан тушган маблағларни қонуний равишда ўз йўналишларига йўналтириш” тўғрисида гапириб ўтди.
Кенгашга туман мактабгача таълим мутахассис ходимлари, барча мактабгача таълим ташкилоти директорлари, ҳамширалари, мактабгача таълим ташкилотларининг хўжалик ишлари бўйича мудирлари қатнашдилар.
Кенгашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 802-сонли қарори асосида мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилган ишлар натижаси, болаларга таълим ва тарбия беришда мактабгача таълим тизимини замонавий талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини жиҳозлашга, мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий минимум талабларни жорий этиш ва назоратини ташкил этишга эътибор қаратилди. Мактабгача таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш, ўқув-тарбия жараёнига инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган санитария-гигиеник талабларни белгилаш, мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш, мактабгача таълим ташкилотларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини таъминлаш, куз-қиш мавсуми учун тайёргарлик ҳолати юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мутахассислари гапириб ўтишди.
Кенгашда ўрганилган масалалар юзасидан мактабгача таълим ташкилотлари эришган ютуқлар ва юборилган камчиликлари танқидий руҳда кўриб ўтилди. Бу масалалар юзасидан бўлим қурилиш ва эксплуатация бўлими бошлиғи Х.Аматов, бош бухгалтер Ў.Сабиров, шўъба мудири Г.Юлдашева, АКТ мутахассиси А.Рузимбетов, ижро интизоми мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Г.Баимбетова, соғлом овқатлантириш бўйича мутахассис З.Алламуратоваларнинг маълумотлари тингланди. Кейинги даврда кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Кенгаш якунида ўтган олти ой давомида ёш авлодга бераётган таълим-тарбия сифатини яхшилашда, кўрсатаётган фидокорона меҳнатлари учун бир гуруҳ ташкилот раҳбарлари ва ҳодимларига мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.