Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳимоясидадир.

Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан 2021 йил 16 июль куни ўтказилган сайёр суд мажлисида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Беруний туман бўлими томонидан келиб тушган яъни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 107-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир килганликда айбланган учта шахс айбсиз деб топилди ва уларга нисбатан кўзғатилган маъмурий ишлар тугатилди.

Хусусан; 2021 йил 28 июнь куни Беруний тумани Қизил қалъа ОФЙ худудидаги “Нураддин Жумагул” фермер хўжалигида текшириш ўтказилиб 92 контурнинг 1 га ер майдони бегона ўт босганлиги аниқланиб ушбу фермер хўжалиги раҳбари И.Х га нисбатан  ва 2021 йил 24 июнь куни Беруний тумани Саркоп ОФЙ худудидаги “04 Шабон” МЧЖ да текшириш ўтказилиб 893887 контурнинг 11,6 га ер майдони бегона ўт босганлиги аниқланиб ушбу жамият раҳбари Х.Уга нисбатан, шунингдек, 2021 йил 25 июнь куни Беруний тумани Дўстлик ОФЙ худудидаги “Махсуд Мустафо” фермер хўжалигида текшириш ўтказилиб, 1588 контурнинг 2 га ер майдони бегона ўт босганлиги аниқланиб ушбу фермер хўжалиги раҳбари К.Мга нисбатан МЖтКнинг 107-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Суд томонидан ушбу шаҳсларга нисбатан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Беруний туман бўлими томонидан келтирилган иш ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқилиб, уларга нисбатан эълон қилинган айб асосли далиллар билан исботланмаганлиги сабабли айбсиз деб топилди ва иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисми билан тугатилди.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва адолатли қарор қабул қилиш суднинг асосий вазифасидир.

 

Жиноят ишлари бўйича
Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов

Перейти к содержимому