Паррандачилик истиқболларига бағишланди.

Бугун  Элликқалъа туманида 2  та намунали маҳаллада аҳоли хонадонларида парранда боқишни йулга қўйиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил   кўргазмали семинар бўлиб ўтди. .

.Бугунги Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Маҳалла ва оилани қуллаб  – қувватлаш Вазири С.Турманов, Республика маҳалла ва оилани қуллаб – қувватлаш бўйича  ва  қишлоқ хўжалиги ҳоким ўринбосарлари, Деҳқон фермер хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари, паррандачилик ва ветенария хўжаликлари маъсул ходимлари иштирок қилдилар..

Уларга Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, сектор раҳбарлари, маъсул соҳа вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Семинар иштирокчилари Элликқалъа туманида паррандачилик соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Семинар иштирокчилари дастлаб  “Пахтачи” маҳалласидаги аҳоли хонадонларида парранда боқиш тажрибаси, билан танишдилар

Мамлакатимизда кейинги йилларда паррандачиликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда , қолаверса, ҳукуматимиз, Президентимизнинг соҳа ривожига оид қатор қарорлари қабул қилинганлиги, бу мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда

Семинарда мамлакатимизда паррандачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, самара ва натижалар, мавжуд муаммолар ҳамда соҳанинг истиқболлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинар давомида иштирокчилар Элликқалъа туманидаги “Гулдурсин” овул фуқароларо йиғини ҳудудида парранда боқаётган хонадонлар ва Бустон шаҳрида жойлашган “Bo’ston chicken “ хусусий корхонасининг товуқ етиштириш класстери фаолияти билан танишдилар.

Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган мазкур семинар паррандачиликни ривожлантириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, соҳа мутахассисларининг билим ва малакасини оширишга муҳим аҳамият касб этади.