❇️НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 21 август куни куни Элликқалъа тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Сейдамат Авезовнинг навбатдаги сайёр қабули 1 сектор ҳудуди 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда тумандаги маъсул корхона, ташкилот раҳбарлари, “Қизилқум” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳамда ёшлар иштирок қилдилар.

📌Қабулда фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш ва билан боғлиқ масалалар бўйича 10 та мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

📌Шунингдек ҳудуддаги сув танқислиги муоммолари ҳам атрофлича урганилди ва масала юзасидан овул нуроний оқсоқолларига кенг турда тушунтиришлар берилди.

📌Шундан сунг, туман ҳокими мактабдаги ўқиш жараёни, ўқувчиларга яратилган шароитлар,овул ва мактаб ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари ва билан танишди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 Каналимизга қўшилинг: https://t.me/ellikqala1977