Жорий йилнинг 21 август куни куни Элликқалъа тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Сейдамат Авезовнинг навбатдаги сайёр қабули 1 сектор ҳудуди 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда тумандаги маъсул корхона, ташкилот раҳбарлари, “Қизилқум” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳамда ёшлар иштирок қилдилар.
📌Қабулда фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш билан боғлиқ масалалар бўйича 10 та мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
📌Шунингдек ҳудуддаги сув танқислиги муоммолари ҳам атрофлича урганилди ва масала юзасидан овул нуроний оқсоқолларига кенг турда тушунтиришлар берилди.
📌Шундан сунг, туман ҳокими мактабдаги ўқиш жараёни, ўқувчиларга яратилган шароитлар,овул ва мактаб ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
👉 Каналимизга қўшилинг: https://t.me/ellikqala1977