🎖 Мукофот муборак бўлсин!

🎖 Мукофот муборак бўлсин!

 

❇️Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
Элликқалъа тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ Элликқалъалик юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
Мукофатлар Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов, Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Татлимурат Атамуратовлар томонидан тантанали тарзда топширилди.

✍️✍️✍️ Элликқалъа туман ҳокимлиги матбуот хизмати