Ассалому алайкум, қадрли тадбир Элдошлар!
Сизларни ва Сизлар орқали бутун туман аҳлини энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қизғин ва самимий муборакбод этишга, ҳар бирингизга энг эзгу тилакларимизни билдиришга ижозат бергайсизлар!
Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган ушбу қутлуғ сана ҳар бир инсон, ҳар бир оила ҳаётида ўз ўрнига эга. Шу боис ҳам бу айёмни ҳар биримиз ўзгача кўтаринкилик ва мамнунлик билан кутиб оламиз.
Зеро, мустақиллигимизнинг жорий йилда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган эзгу ғоя асосида нишонланиши замирида ҳам юртдошларимизнинг Ватанимизга бўлган юксак меҳри ва чексиз фахру ифтихори мужассамдир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек, истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз.
Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар кейинги йилларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини тубдан юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олар эканмиз, ўтган давр мобайнида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари қатори туманимиз қиёфаси тобора ўзгариб, эркин ва фаровон юртимизда ҳалқимизнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм-маърифат ва бошқа кўплаб соҳалардаги эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида эътироф этишимиз керак.
ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР!
Туманимизда 2017 йилда умумий қиймати 28 млрд. сўмлик 50 та лойиҳалар, 2018 йилда 37 млрд. сўмлик 58 та лойиҳалар, 2019 йилда 87 млрд. сўмлик 110 та лойиҳалар, 2020 йилда 95 млрд. сўмлик 124 та лойиҳалар ишга туширилиб,2021 йилда хам 253 млрд.сўмлик 150 та лойиҳалар ишга туширилиши белгиланган бўлиб,бугунги кунгача 165 млрд. сўмлик 78 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1000 га яқин иш ўринлари яратилди. Яна йил якунига қадар 88 млрд.сўмлик 72 та лойиҳаларни ишга тушириш хисобига 572 та иш ўринлари яратилади. Мисол учун йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини санаб ўтадиган бўлсак “ELLIKQALA SAXOVATI” МЧЖ – 500 гектар майдонда узумчилик ташкил қилииш,«BOSTON MEGA TEKSTIL» МЧЖ – ип калава ва жинси матоси ишлаб чиқариш,“BOBUR TOLQIN SHAHNOZA” МЧЖ – қизилмия илдизидан полуфабрикат ишлаб чиқариш,“QQB EXPORT” МЧЖ лойиҳаси – ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш“CHAMАNTEX” МЧЖ – тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш “SARABIY TEKS” МЧЖ – тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш»ODIL BAHORI» МЧЖ – 60 ўринли замонавий “Хумо” меҳмонхонаси ташкил қилиш,«BOSTON OPTIMAL TEKSTIL» МЧЖ – сочиқ ишлаб чиқари,«BOSTON INDUSTRY» МЧЖ – шифер ишлаб чиқариш,«BOSTON CLUSTER» МЧЖ – пахта ёғи ишлаб чиқариш,“Ellikqala Teks” МЧЖ – тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш,»KECHIRMAS OTA» МЧЖ томонидан “Меҳмонхона хизматини ташкил этиш” каби лойиҳалари ишга туширилди.
Ушбу лойиҳаларимизнинг ишга тушиши натижасида туманнинг экспорт салоҳияти хам олдинги йилларга нисбатан кескин ўсди.
Жумладан 2017 йилда экспорт кўрсаткичлари 1 млн 620 минг доллар, 2018 йилда 2 млн 408 минг доллар, 2019 йилда 3 млн 431 минг доллар,2020 йилда 8 млн 355 минг доллар, 2021 йилда 7 млн 129 минг долларлик саноат в мева сабзавот махсулотлар экспрот қилинди.
Ўтган давр мобайнида пиллачиликда Бустон Силк Маъсулияти чекланган жамияти томонидан ипак махсулотларини чуқур қайта ишлаш хисобига, 11 гектар замонавий типдаги Гидропоника иссиқхоналарининг ишга тушиши хамда тайёр тикув трикотаж махсулотларининг экспортини йулга қуйиши натижасида йил якунига қадар 14 млн сўмлик экспорт хажми амалга оширилади.Бу қисқа вақт ичида 5 баробарга ўсган демакдир.
Жорий йил 20 август куни Ҳурматли Президентимиз мамлакатимиз тадбиркорлар билан етти соатлик мулоқот қилдилар бу очиқ мулоқот шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди.
Очиқ мулоқот чоғида тадбиркорларнинг долзарб муаммолари, уларни ҳал этиш йўллари, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
Шу қатори туманимизда ҳам кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши ошиб бормоқда.
Жумладан 2017 йилда жами тадбиркорлик субъектлар сони 460 тани ташкил этган бўлса,бугунги кунга келиб 1520 тани ташкил этиб қарийиб 4 баробарга ўсишга эришилган.
ҲУРМАТЛИ ЭЛДОШЛАР!
“Обод қишлоқ“ дастурлари ижроси юзасидан олис қишлоқлар, маҳаллаларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини алоҳида қайд этиш лозим. “Обод қишлоқ“ дастури доирасида
2018 йилда Ақчакўл ОФЙ ва Чайка МФЙ худудларида обод масканга айлантириш бўйича катта кўламда ишлар амалга оширилди. Ҳудудларда йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини қуриш, электр ва газ таъминоти тармоқларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишларга 15,0 млрд сўм маблағ йўналтирилди.
2019 йилда Қиличиноқ ОФЙ, Қирққиз ОФЙ ва Кичик Гулдурсун МФЙ худудларида обод масканга айлантириш бўйича катта кўламда ишлар амалга оширилди. Ҳудудларда йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини қуриш, электр ва газ таъминоти тармоқларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишларга 17,0 млрд сўм маблағ йўналтирилди.
Жорий йилда туманнинг «Сарабий» ва «Қизилқум овул фуқаролар йиғинлари худудларида катта бунёдкорлик, қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Овулларда дастур бўйича якка тартибдаги уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, ичимлик суви, электр энергияси, газ тармоқларини таъмирлаш ва янгидан тортиш, ички ва хўжаликлараро йўлларга шағал ва асфальт ётқизиш, ижтимоий соҳа объектларни таъмирлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларга 22,0 млрд сўм маблағ йўналтирилган.
Бу каби бунёдкорлик ишлари нафақат чекка худудларда балки шахарнинг ўзида хам олиб борилди.
Ахоли турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Бўстон шахри худудида кўп қаватли уй жойлар, асфалт заводи,шифер заводи ва савдо комплекслари ва бошқа кўплаб иншоатлар қад рослади.
Хусусан аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, замонавий тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида Бўстон шахрида икки қаватли замонавий “Доктор Б нажот” хусусий клиникаси ва “БЕК мед сервис” клиникалари фаолияти йўлга қўйилди.
Элликқалъа туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болалар қамрови жадал ўсиб бормоқда. Айни вақтга келиб туманда жами 105 та, шундан 30 та давлат, 66 та оилавий нодавлат 9 та давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Хозирги кунга келиб болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 60 фоизга етишига эришилди.
Шунингдек туманда ёш авлоднинг янада яхши шароитларда таълим олишлари учун ўтган 5 йилда 18 та мактабларда реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш шунингдек спортга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт шароитлар натижасини бугун жаҳон ареналарида давлатимиз байроғини баланд кўтариб, қатор медаллар билан қайтаётган спортчи ёшлар мисолида кўришимиз мумкин. Шундай ёшларимиз қаторида Шахзода Азатова,Самбо бўйича осиё чемпиони, Мохигул Комилжанова,Самбо бўйича жаҳон чемпианатида бронза медали соҳиби, Гулчирой Исмоилова, Самбо бўйича Ўзбекистон чемпианатида бронза медали соҳиби, Султанбаев Фаррух эса енгил атлетика бўйича Ҳалқаро турнир ғолиби ва 7 карра Ўзбекистон чемпионларини атаб ўтишимиз керак.
Мана яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан, Элликқалъа тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг самбо кураши бўйича мураббийси Балтабаев Расул Тухтабаевич «Соғлом турмуш» медали билан мукофотланганлигини фахр билан айтиб ўтишим жоиздир. .
Ҳаммамизга яхши аёнки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч тармоқларидан биридир.
Жумладан, туманимизнинг ғалла топшириш режаси 103,1 фоизга бажарилиб, 7651 тонна сара дон, пилла топшириш режаси 101,1фоизга бажарилиб, 153 тонна пилла хом ашёси топширилди. Туманда пахтачилик, мева сабзавотчилик, ғаллачилик кластерлари тузилди, замонавий технологиялар асосидаги ишлаб чиқариш қувватлари, суткасига 2000 тоннага яқин асфальт бетон ишлаб чиқариш заводи, замонавий ун маҳсулотлари корхоналари барпо этилди. Бозорлар, йўллар, ижтимоий иншоотлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Элликқалъа тумани, хикматларга бой, қадим қалъалар маскани. Худуддаги Қадимги Хоразм давлатининг қароргохи бўлган Тупроққалъа мажмуидан топилган археологик материаллар бу ерларда қадимдан деҳқончилик ва боғдорчилик яхши ривожланганлигини исботлайди. Тарихий манбаларда келтирилишича, бу ерлик дехқонлар узумнинг турли навларини ҳам етиштирганлар. “Элликқалъа саховати» маъсулияти чекланган томонидан тақдим қилинган лойиҳа асосида Тупроққалъа овули худудида 450 гектар ер майдонида узумзор барпо қилинди. Жорий йилнинг 28 июл куни Президентимиз томонидан қабул қилинган ПҚ-5200-сонли қарорига мувофиқ туманимизда «Бўстон агросаноат савдо» маъсулияти чекланган жамияти , «Уч баходир узумлари» ва «Улуғ замин мевалари» фермер хўжаликларида ,»Эликқалъа шароби» ҳамда “Элликқалъа саховати” масъулияти чекланган жамиятлари негизида узумчилик қластерлари ташкил қилиниб, Жами 3000 гектар (шундан фермер хўжаликларида 1000 гектар Ахоли томарқаларида 2000 гектар) токзор барпо қилиш бўича қарор қабул қилинди. Маълумки, кейинги йилларда Элликқалъа тумани ўзининг бой қадимий тарихи билан хорижлик сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.
Туризм Элликқалъа туманининг драйвер соҳаларидан бири.Туман ҳудудида 21 та археология ёдгорликлари ва 16 та архитектура ёдгорлиги, монументал санъат ёдгорликлари ва бошқа туризми объектлари мавжуд. Ҳудудимизнинг инвестициявий жозибадорлиги, сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида 200 ўринли 3 та меҳмонхона ва 14 та меҳмон уйлари,15 ўтовлар фаолияти йўлга қўйилди. 2021 йилнинг I-яримида туманимиздаги зиёратгоҳларга археологик ёдгорликларга ва бошқа туристик объектларга ички туризм доирасида 30 мингдан ортиқ саёҳатчилар ташриф буюришди.
ҲУРМАТЛИ ЭЛДОШЛАР!
Халқимиз учун чинакам ғурур-ифтихор бўлган мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлашдек улкан бахтга эришиб турибмиз. Бу бахт ўз-ўзидан қўлга киритилган эмас, Жаҳон илму фанига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз учун олтин бешик бўлган Ўзбекистон бугун ўз тараққиётининг янги босқичига, Президент Шавкат Мирзиёев асослаб берган истиқболли стратегиясига қадам қўймоқда. Бу олижаноб меҳнатларингиз самараларидан энг аввало ўзингиз, оилангиз, эл-юртимиз баҳраманд бўлсин, хонадонларингиздан бахту саодат, файзу барака ҳеч қачон аримасин деймиз!
Сизларни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан самимий табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандлар, набираларнинг бахту камолини кўриш насиб этсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Эътиборларингиз учун раҳмат!