Элликқалъа  туманида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбир бўлиб ўтди. Унда “Бўстон кластер”нинг пахта тозалаш корхонасига йиғилган қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди. Маросимдан сўнг йиғилганларга рамзий “Ҳосил карвони” намойиш этилди.

️Тадбирда туман  ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларини ўз пешона тери билан бир қанча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, куч-ғайратларини сўндирмасдан, ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақирди. Қишлоқ хўжалиги сохаси вакиллари сўзга чиқиб бободехқон меҳнати  эвазига етиштирилган хосилнинг сифатли териб олинишида фермер хўжаликларига куч ғайрат тилади.  2020 йил пахта йиғим теримида  фаоллик кўрсатган фермер хўжаликлари раҳбарларига жамият томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар инъом етилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 10 минг 195 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, Элликқалъалик фермерлар кластерга 31 560 тонна пахта ҳомашёси сотишни режалаштирилган. Етиштирилган пахта хосилини қисқа муддатларда йиғиб териб олиш бўйича туманда жами 217 та терим отрядлари ташкил қилиниб, уларга жами 19088 нафар теримчилар бириктириб берилди.

Перейти к содержимому