#ЯНА_БИР_ХУШХАБАР
#ЭЛЛИКҚАЛЪАЛИК_УСТОЗ
#ТАНИШИНГ
#УСТОЗЛАР_БАЙРАМИ
🏅МУКОФОТ МУБОРАК!
Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда, уларнинг салоҳияти юксак бўлиши ҳамда маънавиятини оширишда кўз нурини ва бор меҳрини аямасдан ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келаётган Элликқалъа туманидаги 40 – сон умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси Ойша Каримова 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан «Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Юксак мукофот билан Элликқалъа тумани ҳокимлиги А. Каримовани самимий табриклайди ҳамда юксак масъулият ва ишончни оқлашида омад, соғлик, муваффақиятлар тилайди.
ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ👇