Ассалому алайкум ҳурматли устозлар ва мураббийлар!
Аввало, сизларни,сиз орқали барча таълим-тарбия соҳасининг ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Бугунги кунда туманимизда 72 та умумтаълим муассасаларида 30 минга яқин ўқувчи ёшларга
2800 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келишмоқда.
Ўқитувчиларимиз сафида 516 нафар олий ва 1-тоифали ўқитувчиларимиз, “Халқ ўқитувчиси”, “Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Халқ таълими фидойиси” “Ўзбекистон Республикаси ёшлар мураббийси” унвонлари, “Соғлом авлод”, “Соғлом турмуш медали”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Шуҳрат” медали соҳиблари борлиги хамда куни кеча 40-умумий ўрта таълим мактабининг 4-А синф раҳбари, бошланғич синф ўқитувчиси Каримова Айша Розимбаевна – хурматли Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирлангани биз учун фаҳр туйғусини, ёш ўқитувчилар учун ўз касбига меҳр ҳиссини уйғотади. Жорий йилда битирувчи ўқувчиларимизнинг 12 нафари олтин ва 14 нафар кумуш медаль билан тақдирландилар.
Бу йил Олис ҳудудлар учун ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлар натижасида олий таълим муассасаларга Чуқурқоқ ва Қизилқум овулларидан 24 нафар ўқувчиларимиз олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квоталари асосида қабул қилиниши биз учун катта қувонч бўлди.
Туманимизда математика, ахборот коммуникация техналогиялар ва кимё,биологияга ихтисослашган мактабларнинг очилиши бизга ҳалқаро олимпиадаларда беллашадиган шижоатли ёшларимизни етишиб чиқишига замин яратади.
профессионал таълим тизимида касб-хунар мактаби,касб-хунарга ўқитиш маркази ва техникумларнинг фаолият бошлаши биз учун
11-синф умумтаълим мактаби битирувчиларини бандлигини таъминлашда асосий омиллардан бири хисобланади.
2020-2021 ўқув йилида 2337 нафар ўқувчиларимиз 11 синфни тугатиб, 1520 нафари олий таълим муассасаларига хужжат топширди. Шуларнинг 514 нафари Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, 22 нафари хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Бу йил ўқишга қабул қилиш кўрсаткичи 23 фоиз бўлиб ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ўсгани, албатта шижоткор ва меҳнаткаш ўқитувчи ва устозларнинг меҳнати деб биламиз.
Шу билан бирга 3 нафар ўқувчиларимиз Президент мактаби ўқувчилари сафига қабул қилинди.
Мамлакатимиз ёшлари жаҳоннинг юксак ареналарида юқори шохсупаларга кўтарилаётган бугунги кунда туманимиз ёшлари орасида ҳам кўплаб ёшларимиз спорт, фан, санъат йўналишларида ўз иқтидорларини намоён қилмоқдалар.
2021 йил ҳисобига туманимиз ёшлари томонидан спорт соҳасида 4 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медаллари билан тақдирланди.
Шунингдек туманимизнинг ёш спортчилари хам кўплаган ютуқларга эришиб Давлатимиз байроғини юқори чўққиларга кўтариб келишмоқда.
Жумладан; Енгил атлетика тури бўйича Султанбаев Фаррух, Хусинов Валижон, Давлетов Диёр, Юсупов Мурат Ўзбекистон чемпионатида қатнашиб жами 1 та олтин, 1 та кушум, 2 та бронза медалини қўлга киритганлиги, спортнинг “Анъанавий таэкваон-до” тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Абдикаримов Бекзод, Абдикаримова Саодат, Абдикаримов Шахзод, Абдукадирова Ойдин, Мадраимов Алишер, Джумаддинов Нурсултан, Яғмуров Учқинлар қатнашиб жами 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритганликлари, спортнинг Анъанавий карате-до тури бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Нураддинов Тохир, Собуров Ботир, Аматов Ботир, Абдиримов Асадбек, иштирок қилишиб жами 2 та олтин, 3 та бронза медалларини қўлга киритганлиги, шунингдек жорий йилнинг 5-7 июн кунлари Тошкент шахрида спортнинг Самбо тури бўйича Осиё чемпионатида туманимиз 4-сонли ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси Азатова Шахзода 1-ўринни қўлга киритиб ғолибликни қўлга киритганлиги бунинг ёрқин мисолидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябр кунги 4884-сонли қарори билан таълим сохасига бир қанча имтиёзлар берилди.Жумладан Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг ойлик маошлари 2020 йил
1 ноябрдан бошлаб синф рахбари ва халқ таълими бўлими фан метадистларининг ойлик маошларини оширилиши хамда ўқитувчиларни хар йили бепул сихатгохларда соғлиқларини тиклаш учун шароитлар яратиб берилши ўқитувчи ва мураббийларга давлат миқёсидаги катта эътибор ва ғамхўрликлар намунасидир.
Ҳурматли элдошлар!
Бугунги кунда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилмаслик,халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, халқ таълими муассасалари фаолиятини ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш холатларига чек қўйилганлиги таълим сифатини оширишда ўз самарасини бермоқда.
Мактабларимизнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида охирги йилларда катта ўзгаришлар бўлиб, барча мактабларимиз янги замонавий компьютерлар хамда ўқув жиҳозлари билан таъминланиши таълим тизимидаги ислоҳотларнинг натижасидир.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури асосида туманимиздаги 67 та умумтаълим муассасаларига шиша толали алоқа узатгич тармоқлари ётқизилиб, барча умумтаълим мактабларини йил якунига қадар тўлиқ алоқа тармоқлари билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Мактабларимизнинг бугунги кўрки хар қандай кўзни қувонтириб,бу борада қилинаётган ишларимизни сархисоб қиладиган бўлсак сўнгги уч йилда 37 та яъни, ўтган даврга қараганда уч баробар кўп, умумтаълим мактабларимизда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, 2021 йилнинг ўзида давлат дастур асосида 4 та мактабда 14 млрд сўмлик ва 28 та мактабларда республика бюджети хисобидан 2.2 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишлари ва маҳаллий бюджет хисобидан 13 та мактабларда янгидан хожатхоналар қурилиш ва мактабларни таъмирлаш ишлари учун 6 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди.
Бир сўз билан айтганда, ёшларимиз учун ривожланган мамлакатларнинг таълим тизимидан қолишмайдиган барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Ушбу қутлуғ айёмда барча устоз ва мураббийларимизни 1 октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб,шарафли ва маъсулиятли фаолиятларингизда катта муваффақиятлар,хонадонларингизга тинчлик-омонлиқ,қут барака тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!