❇️Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Элликқалъалик самбочи қизларимиз тантанали кутиб олинди
Хабарингиз бор, 15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бугун эрта тонгда ушбу мусобақада тарихий натижа қайд этган элдошларимиз тантанали кутиб олинди.
Спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 3 уринни эгаллаб бронза медалини қўлга киргизган спортчи қизларимиз Гулчирой Исмаилова ва Шахзода Азатовалар бугун ўз тўғилиб ўсган қишлоғида 4 сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида муносиб кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокими С. Авезов иштирок қилди ва овул аҳолиси ва спортчиларимизнинг ота-оналари ва яқинлари, ўқитувчилари, дустлари йиғилди.
Туманимиз раҳбари сўзга чиқиб спортчи қизларимизни самимий табриклади ва туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғаларни топширди. Спортчилар, уларнинг ота-оналари бундай эътибордан миннатдор эканликларини айтишиб, кейинги мусобақаларда, жаҳон чемпионатларида янада юксак ғалабаларга эришишини билдирди.
Ғолибларга кўрсатилган эътибор ортидаги қалбларга жо бўлган қувонч туйғулари бир олам шодлик бўлиб, туманимиз маҳаллаларига, хонадонларига кириб бораётганлиги янада аҳамиятлидир.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: ??? https://t.me/ellikqala1977