Элликқалъа тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимовичнинг 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан байрам табриги!

Элликқалъа тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимовичнинг 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан байрам табриги!

Ҳурматли ички ишлар бўлими ходимлари!

Қадрли офицер, сержант ва сафдорлар!

Муҳтарам фахрийлар!

Аввало Сиз азизларни бугунги касб байрамингиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олийжаноб ишга бағишлаган Сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг Ички ишлар органлари ходимларига бўлган эътибори туфайли Ички ишлар органлари фаолиятини самарали ташкил этиш борасида бир қанча фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Ҳаммамизга маълумки Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ўтказилган кенгайтирилган ҳайъати мажлисида ҳокимлар ҳар ойда профилактика инспекторлари билан уларнинг муаммоли масалалари бўйича таклифларини қабул қилиш учун шахсан суҳбат ўтказиш амалиётини белгилаб берди.

Мазкур амалиётни ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида ички ишлар бўлими профилактика инспекторларининг ҳар ойда муаммолари ўрганилиб борилди ҳамда профилактика инспекторларига туман ҳокимлиги томонидан 23 та хизмат уйлари қуриб берилди,
36 та таянч пунктлари мебель ва жиҳозлар ҳамда 36 та компютер жамланмаси билан тўлиқ таъминланди.

Бундан ташқари профилактика инспекторларининг таянч пунктлари туман ҳокимлиги томонидан капитал таъмирлаб берилиб, профилактика инспекторларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ўз натижасини кўрсатиб келмоқда.

Ҳурматли соҳа вакиллари!

Жонажон Ўзбекистонимиз эришаётган, дунё тан олаётган марралар, халқимиз қўлга киритган улкан натижаларнинг негизида турган асосий омил мустақиллик даврида одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга, меҳнатга, ўз касбига бўлган муносабати кескин ўзгариб бораётганида яққол намоён бўлмоқда.

Муҳтасар қилиб айтганда, ички ишлар бўлими ходимларини аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил тузилмага айлантириш борасидаги ишларда бундан кейин ҳам ҳамкорликни давом эттирамиз.

Мен янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф ҳатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканлигингизга қатъий ишонаман.

Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман!!!

 

Эътиборингиз учун раҳмат!