Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида Сенатор Тожиев Баҳодир Садуллаевич иштирокида тумандаги йирик узумчилик кластер  раҳбарлари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида Сенатор Тожиев Баҳодир Садуллаевич иштирокида тумандаги йирик узумчилик кластер раҳбарлари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

Учрашувда мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада янги имкониятлар яратилаётлиги таъкидланди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 28 июль куни имзоланган ПҚ-5200 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Учрашувда иштирок қилган узумчилик кластер раҳбарлари  таклиф ва муоммолари бўйича ўзлари қизиқтирган саволларга Сенатор томонидан тегишли жавоблар олишди.

Учрашувда ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аграр ва сув хўжалиги масалалари ва Экология қўмитаси котибиятининг маслаҳатчиси Ф. Ачилов, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Н. Вапаев ҳамда туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари А. Камалов ҳамда маъсул соха вакиллари иштирок қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Сенатор ва ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга тумандаги “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ворис Уру” фермер хўжалигида, “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Бўстон агросаноатсавдо” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли боғзор ва узумзорларда бўлиб амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.

Элликқалъа  тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.