Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг 9-ойлик ижроси тўғрисида маълумот

Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг 9-ойлик ижроси тўғрисида маълумот

Сизларнинг эътиборларингизга бугунги тақдим этилаётган маърузамиз 2020 йил 25 декабр кунги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-декабр кунги «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4938-сонли қарори ижросини таъминлаш ва туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 9-ойлик ижросига бағишланган.

Туман маҳаллий бюджети даромадлар қисми 2021 йил 9 ойи учун
19 млрд 300,4 млн.сўмга режалаштирилиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми 24 млрд 971,7 млн.сўмга, яъни 127,0 фоизга бажарилди. Белгиланган режадан ортиқча тушум
5 млрд 671,3 млн.сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани ҳудудида, Солиқ инспекцияси ходимлари билан биргаликда олиб борилган кузатув-ўрганиш мониторинг натижаларида мажбурий солиқларни тўламаётган ва ҳужжатсиз солиқ тўламасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган субъектлар аниқланди.

Жумладан, жорий йил 9 ойи давомида туман Молия бўлими томонидан жами 158 та идоравий хатлар Элликқалъа туман Давлат Солиқ Инспекциясига юборилди, натижада жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва тушумлар тушушини таъминлаш юзасидан ўтказилган мониторинг натижасида жисмоний шахслардан ўндириладиган мол мулк солиғидан мулк қиймати 19 млрд 431,6 млн сўмлик 452 та холатдан 31 млн 367,8 минг сўмлик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғидан ер майдони  267 946,4 кв.м бўлган  452 та холатда 77 млн 863,3 минг сўмлик  жами 109 млн 231,1 минг сўм қўшимча солиқ хисобланди.

Рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган 24 та якка тартибдаги тадбиркор аниқланиб рўйхатдан ўтказилиб йил охиригача 27 млн 350,0 минг сўм хисобланди.

Умумий овқатланиш корхоналари ўрганилганда фаолият турига мос эмас 5 та умумий овқатланиш корхоналари аниқланиб, оилавий корхона сифатида рўйхатдан ўтказилиш натижасида айланмадан солиқ хамда ишчи ходимлар иш хақиларидан даромад солиғидан йил охиригача 19 млн 639,0 минг сўм солиқ хисобланди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида фаолиятини тўхтатган ташкилотларни фаолиятини тиклатиш ва кредиторлик қарздорликларни ундириш хисобига маҳаллий бюджетга 264 млн 950,0 минг сўм қўшимча даромад ундирилди.

 

Маҳаллий бюджет харажатларининг 2021 йил 9-ойлик режа 114 млрд 302,1 млнга, яъни 100,0 фоизга бажарилди.

Жумладан:

– Давлат бошқарув органлари харажатлари 4 млрд 627 млн сўмга;

– Туман ҳокимлигининг заҳира жамғармаси харажатлари 1 млрд 4,2 млн сўмга;

– Ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари 3 млрд 158,9 млн сўмга;

– Қишлоқ хўжалиги соҳаси харажатларига 1 млрд 582,8 млн сўмга;

– Сув хўжалиги соҳаси харажатлари 2 млрд 200,8 млн сўмга;

– Ободонлаштириш бошқармаси харажатлари 5 млрд 028,5 млн сўмга;

– Соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 34 млрд 641,8 млн сўмга;

– Маданият ва спорт харажатлари 2 млрд 958 млн сўмга;

– Таълим соҳаси харажатлари 23 млрд 220,5 млн сўмга;

Шундан: Мактабгача таълим муассасалари харажатлари 7 млрд 483,9 млн сўмга;

Халқ таълим муассасалари харажатлари 8 млрд 47,1 млн сўмга;

-Кам таъминланган оилаларга бериладиган ижтимоий нафақалар 24 млрд 873 млн сўмга;

– Нафақалар компенсация тўлови 3 млрд 720,9 млн сўмга;

-Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази харажатлари 611,6 млн сўмга;

– Фермер хўжаликларининг электр энергияси учун субсидия харажатлари 1 млрд 940 млн сўмга;

– Бошқа харажатлар 2 млрд 710,5 млн сўмга бажарилди.

2021 йил 9 ойи давомида маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ортиқ бажарилган қисми ҳисобидан обод қишлоқ дастури жамғармасига 1 млрд 364,9 млн сўм, Аёллар дафтари жамғармасига 329,2 млн сўм, Ёшлар дафтари жамғармасига 329,2 млн сўм маблағлар ажратилди.

 

 

Молия бўлими мудири                                                 М.Розумов