Ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга бағишланган учрашув ўтказилди

Ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга бағишланган учрашув ўтказилди

Ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа педагогика факультетида талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаш депутати Б.Утемуратов, туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаш депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, факультет декани Ж.Алланиязов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Г.Айитбаевалар иштирок қилди. Учрашувда ёшларга жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тавсия ва тушунчалар берилди. Талабалар ўзларини қизиктирган саволларига жавоблар олдилар

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.me/ellikqala1977