❇️Элликқалъада қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетмоқда?

❇️Элликқалъада қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетмоқда?

Куз кириб, салқин кунлар бошланиши билан жойларда қиш мавсумига тайёргарлик мавзуси яна кун тартибига чиқди. Республика туманлари қатори, Элликқалъа туманининг ҳам барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган.
Бу буйича махсус штаб ташкил қилиниб штаб аъзолари томонидан ҳудудлардаги вазият ўрганилмоқда.
Бугун туман ҳокими Сейдамат Авезов ва сектор раҳбарлари, ички ишлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими бирга масъул штаб аъзолари билан учрашиб уларга бу борада бажарилиши лозим масалалар, аҳолининг қиш мавсумига тайёргарлиги, ёнғин ва газдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш буйича тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш буйича кўрсатмалар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.