Элликқалъа туман ҳокимлигининг 2021 йил 24 сентябр кунги 123-сонли йиғилиш қарори ижроси юзасидан туманимиз аҳолиси учун қишлоқ хўжалиги ва кундалик эхтиёжига зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг турларини мавжудлиги, хажмлари ва сифатини таъминлаш мақсадида, туман хокимлиги ташаббуси ва амалий ёрдами билан Элликқалъа Дехқон бозори ҳудудида ҳам махсус арзонлаштирилган нарҳларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил қилинди.
Ярмаркада “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида тумандаги Фермер ва Дехқон хўжаликлари ўзлари етиштирилган барча турдаги қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, сабзавотчилик ва полиз маҳсулотларини сотиш учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб утишимиз керакки департамент ходимлари томонидан нархларнинг асоссиз ошиши ва махсулотлар тақчиллиги юзага келишини олдини олиш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилиб зарур чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмокда.
Бунинг натижасида мазкур арзонлаштирилган ярмаркада картошканинг ўртача нархи 3500 сўм, пиёз 2000, гуруч 5500, мол гўшти 50000, парранда гўшти 20000, тухум 900, сабзи 1500 сўм, олма ва узум нархлари 5000 сўмдан, пахта ёғи 16000 сўм, кунгабоқар ёғи 18000 сўмдан ун, макарон ва нон маҳсулотларини ҳам махсус арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилди.
Ташкил этилган ярмарка савдосига жалб этилган сотувчилар томонидан назорат касса машиналари ва тўлов терминалларидан фойдаланилмоқда, шунингдек карантин, санитария қоидаларига риоя қилиш назорати ўрнатилган.
Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати