Элликқалъа туманида қатор ижтимоий соха объектлари фойдаланишга топширилмоқда

Элликқалъа туманида қатор ижтимоий соха объектлари фойдаланишга топширилмоқда

Очилиш тадбирларининг айнан сиёсий сана 24 октябр Президент сайлови куни олдидан ўтказилишида чуқур маъно бор албатта. Халқ кайфиятининг янада кутарилишида ўз таъсирини беради ва халқимиз бу ерда халқ манфаати, инсон қадри учун яратилган шароитларни кўриб, элимизда олиб борилаётган ижобий ишларга гувоҳ бўлмоқда.

Эрталабдан Элликқалъа овул фуқаролар йиғини биносининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Йиғиннинг эски биноси 1 МЛРД сўм миқдорида қурилиш ишлари амалга оширилиб капитал таъмирланди. Бино 2 қаватли замонавий қиёфага келтирилди. Биринчи қаватида йиғин биноси ва иккинчи қаватида 4 чи сектор штаби жойлашади.

Очилиш тадбирида туман ҳокими С. Авезов иштирок қилди ва очиб берди.

Навбатдаги манзилда Элликқалъа овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «BO’STON INDUSTRY» МЧЖга қарашли азбес шифер ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Завод суткасига 300 дона, йилига эса бир миллионгача шифер ишлаб чиқариш қувватига эга. Хозир заводда 30 нафардан ортиқ асосан ёшлар иш билан таъминланган. Кунига 3 сменада иш ташкил қилинган. Шифер ишлаб чиқариш ускуналари Хитой давлатидан олиб келинди.

Очилиш тадбири иштирокчилари завод фаолияти билан танишдилар.

Очилиш маросимида туман ҳокими Сейдамат Авезов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари маъсул корхона ва ташкилот раҳбарлари, овул нуроний фаҳрийлари иштирок қилдилар.


Перейти к содержимому