«Шарқ юлдузи» ва «Гулистон»– янги қиёфага кираётган ҳудудлар.

«Шарқ юлдузи» ва «Гулистон»– янги қиёфага кираётган ҳудудлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғитон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари туғрисидаги» қарорига асосан оғир ҳудудларнинг манзилли рўйхати ишлаб чиқилиб, мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Элликқалъа тумани ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар мавжуд бўлган «Шарқ юлдузи» хамда «Гулистон» фуқаролар йиғини ҳудудларида айни дамларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Овулларда истиқомат қилаётган аҳоли муоммолари ҳам ижобий ҳал қилиниши баробарида юқори кучланишли янги трансформаторлар, янги хаво линиялари, ичимлик суви таъминлаш мақсадида янги сув қувурлари ётқизилмоқда, ички йўлларга шағал ташланиб асосий йўллар жорий таъмирланмоқда. Асосий йўл четларига пиёдалар юриш йўлакчалари қурилмоқда. Шунингдек, «Шарқ юлдузи» овул фуқаролар йиғинида 32 сонли мактабнинг қўшимча биноси, «Гулистон» овулида 37-сонли 450 ўринли умумтаълим мактабининг янги биноси қурилиши ишлари олиб борилмоқда.