Халқ депутатлари  туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Куни кеча 5 октябрь куни Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор рахбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.
Кун тартибидаги 10 та масала юзасидан депутатлар ўзларининг қўшимча фикр ва таклифларини билдирдилар.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама этилиб, халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия кун тартибидаги масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди.