Ғаллазорда бугун қилинган меҳнат тоғдек хирмонда акс этади

Ғаллазорда бугун қилинган меҳнат тоғдек хирмонда акс этади

Элликқалъа туманида 2022 йил ҳосили учун 4 минг гектар майдонга кузги буғдой экилди. Ғалла экиш ишлари белгиланган муддатларда якунланди ва ҳозирги вақтда текис ўниб чиққан ғалла майдонларида ғалла парвариши, агро техник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш буйича қизғин суръатларда иш бошлаб юбарилди.

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Элликқалъа туманидаги “Ақчакўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Очил тожик” фермер хўжалигида кузги буғдой ниҳолларини минерал ўғитлар ва биостимуляторлар билан баргдан озиқлантириш ва суғориш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган семинарда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Зоҳиджон Зиядуллаев, Агроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Анвар Юлдашев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туман агроинспекцияси бўлими раҳбарлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими масъуллари ва агроном-энтомологлар, ғаллачилик йўналишидаги кластерлари ҳамда “Ifoda” компаниясининг тумандаги вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда сўзга чиққан масъуллар кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифати ўсимликнинг ўсиш даврида етарли миқдордаги зарур минераллардан иборат озуқа элементлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Туманда бошоқли дон экинларини етиштиришда белгиланган агротехник чора-тадбирларни юқоридаги тавсиялар асосида ўз муддатларида сифатли бажарилиши мавжуд ғалла майдонларидан мўл ҳосил олишни таъминлайди.