Элликқалъа туманида 1 октябрь » Устаз ва мурабийлар куни» муносабати билан тадбирлар Бўстон шахри марказида жойлашган «Устозга эхтиром» хайкали пойига гуллар қўйишдан бошланди.

Элликқалъа туманида 1 октябрь » Устаз ва мурабийлар куни» муносабати билан тадбирлар Бўстон шахри марказида жойлашган «Устозга эхтиром» хайкали пойига гуллар қўйишдан бошланди.

Тадбирда туман хокими сўзга чиқиб Устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан чин дилдан самимий табриклади = Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада фаолият юритмайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Халқимизда «Устоз отангдек улуғ», деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади. Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак шунча оз = дея таъкидладилар. Сунг қатор фахрий ўқитувчилар сўз олиб, Республикамизда Президентимиз рахномалигида ўқитувчиларга берилаётган катта эътибордан мамнунликларини билдирдилар