Элликқалъа туманида «Ёшлар дафтари» га киритилган 37 нафар ёшларга субсидия ажратилди.

Элликқалъа туманида «Ёшлар дафтари» га киритилган 37 нафар ёшларга субсидия ажратилди.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга муносиб шарт шароитлар яратиб бериш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан «Ёшлар дафтари» ташкил қилинган эди. Туманимизда «Ёшлар дафтар» ни ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С.Авезов, 2-сектор раҳбари, туман Прокурори Ш.Матякубов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи У.Ситмуратов, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи, Н.Абаев, туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Худайбергановлар иштирокида бугун туманда «Ёшлар дафтари»га киритилган 37 нафар ёшларга ўзини ўзи банд қилиб даромадга эга бўлишлари учун субсидия асосида асбоб ускуналари топширилди.