«Аёллар маслаҳат Кенгаши»да кўргазмали семинар ташкил қилинди.

«Аёллар маслаҳат Кенгаши»да кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан «Ақчакўл» овул фуқаролар йиғини «Аёллар маслаҳат Кенгаши» энг намунали деб топилиб 50 МЛН сўм мукофат пули билан тақдирланган эди. Энг намунали аёллар маслаҳат Кенгашини намуна қилиб кўрсатиш мақсадида бугун шу ерда кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири биринчи ўринбосари М.Ахмедова ҳамда Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларидан ташриф буюрган фаол аёллар иштирок қилдилар.
Семинарни М. Ахмедова очди ва бошқариб борди. У ўз сўзида Республикамиздаги барча маҳаллаларда аёллар маслаҳат хоналари ташкил қилиниши, ажримлар, эрта никох, хақида гапириб, бажарилиши лозим масалаларга тўхталдилар. Ўз ора мулоқат шаклида бўлиб ўтган учрашувда туман фаол аёллари бир -бирларидан ўзаро тажриба алмашдилар.