Элликқалъа – тумани ўзининг қулай иқлим шароити, асрлар давомида тарих сир-асрорларини бағрига яширган макон сифатида дунё ҳамжамияти эътиборидаги мўътабар ўлка.
Элликқалъага туманига ташриф буюрувчи меҳмонлар қайси йўлдан келишидан қатъий назар навқирон тарихни акс эттирувчи қалъалар, тарих силсиласини ўзига жой айлаган узоқ ўтмиш маданиятини, бепоён узумзорлар ҳамда боғу-бўстонга айланиб янги қиёфа акс этган овулларни ҳамда ўтмиш ва келажакни уйғунлаштирган, меҳнаткаш, меҳмондўст халқни кўриши мумкин.
Нукус шаҳридан келар экансиз ҳамон ўз салобатини йўқотмаган, аср силсиласига бардош бераолган, қанча сир-синоатларни бағрига яширган қадимий Тупроққалъага кўзингиз тушади, бир томонда эса янгиланаётган навқирон ва гўзал иморатлар сафда турган навкарлардек кўзни қувонтиради. Тупроққалъа ёдгорлиги пойига қурилган қорақалпоқ ўтовлари меҳмонларга доимий хизмат қилиб келмоқда. Туманга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон бу ерда қорақалпоқ ва ўзбек миллий таомларидан баҳраманд бўлади
