Биз келажак учун жавобгармиз!

Биз келажак учун жавобгармиз!

Ӯзбекистон Экологик партияси Эллиқала тумани партия ташкилоти томонидан “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири ӯтказилди.
⚡️Мазкур ташвиқот кечасига Ӯзбекистон Экологик партиясидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгеси депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, Жамоат ташкилотлари, таълим муоссасалари ходимлари, “Ёшлар қаноти” аъзолари, ОАВ вакиллари ва шаҳар аҳолиси ташриф буюришди.
Тадбирни Ӯзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши раиси А.Бегимова кириш сӯз билан очиб берди. Ундан сӯнг, Эллиқала тумани Кенгаши раиси Б.Ибадуллаев сӯзга чиқиб йиғилганларга тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, партиянинг олдига қӯйган мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот бериб ӯтди.
Тадбир давомида туман мусиқа мактаби ӯқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури, қизиқарли викториналар ва ӯйинлар ташкиллаштирилди.


Перейти к содержимому