“Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказилди.

“Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказилди.

Элликқалъа туманидаги “Янги Ўзбекистон”, “Ифтихор”, “Навоий” ва бошқа олис ҳудудлардаги маҳаллаларда Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Бекмуратов туман ҳокимлиги, махалла ва бошқа ташкилотлар иштирокида ҳудуддаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказилди. Очиқ мулоқот давомида мутасаддилар томонидан хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга уй-жойни номига расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини ишлаб бериш, ногиронлик пенсиясига чиқиш, васийликни белгилаш, алимент ундириш ва бошқа масалалар бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.


Перейти к содержимому