Президентликка барча номзодлар рўйхатга олинди

Президентликка барча номзодлар рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларни рўйхатга олди (https://t.me/electionsuz/3461).

➖ Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

➖ Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;

➖ Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

➖ Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

➖Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.

Сайлов кодексига мувофиқ 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқоти бошланади.