Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби бугун Элликқалъа туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар юқори кайфиятда ўтказилди. Хусусан, туман марказидаги маданият саройида ташкил этилган «Уч авлод учрашуви» тадбири катта шодиёнага айланиб кетди.
Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, фавқулодда вазиятлар вазири, генерал лейтенант Т. Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги директори А. Садуллаев, Тўрткул тумани ҳокими Р. Шамуратов, Беруний тумани ҳокими А. Сапарбаев, Амударё тумани ҳокими С. Йулдашев ҳамда Амударё, Беруний,Тўрткул ва Элликқалъа тумани меҳнат фахрийлари, туманга кўп йиллар меҳнати сингган фидойи инсонлар ва ёшлар жам бўлди. Делагация аъзолари ва меҳмонлар туман марказида жойлашган маданият саройи биноси олдида тантанали равишда кутиб олинди.