Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов тумандаги туман бўйича яъни 4 та сектор ҳудудларидаги овул ва маҳалларда пахта терими ишлари билан танишиб, овул ва маҳалла раислари, пахтачилик отрядлари раҳбарлари билан учрашиб – Пахта хом ашёсини нес-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа эканлигини, шу боис, жорий йилда бу юмушга жиддий аҳамият қаратилиб, теримчиларга муносиб ҳақ тўлаш, уларга зарур шарт-шароит яратиб берилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, туманда жорий йилги пахта йиғиб-терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида тушунтиришлар берди.