Мактаб остонасига илк қадам: Президент совғаларини туман ҳокими топширди

Мактаб остонасига илк қадам: Президент совғаларини туман ҳокими топширди

Элликқалъа туманида 73 та умумтаълим мактабларида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди.
Элликқалъа туманидаги 15 сонли -умумтаълим мактабида 2021-2022 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди. Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов иштирок этди.
Туманимиз раҳбари ўз сўзида таъкидлашича, кейинги йилларда давлатимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бермоқда.
Шундан сўнг биринчи қўнғироқ жаранг сочди.
С. Авезов 1-синфга қабул қилинган 38 нафар ўқувчиларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғаларини топширди. Улар билан дилдан суҳбатлашди. Ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишини айтиб, уларга зафарлар тилади.

Таълим масканида ўқувчи ёшлар ва педагогик жамоа учун яратилган шароит билан танишди. Умумтаълим мактаблари педагоглар жамоаси билан суҳбатда эса мактаб-оила-маҳалла учлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.