Элликқалъа  туманидаги «Кичик Гулдурсин»  маҳалла фуқаролар йиғинида , янги замонавий 29-сонли   мактабгача таълим ташкилоти  фойдаланишга топширилди.

Элликқалъа туманидаги «Кичик Гулдурсин» маҳалла фуқаролар йиғинида , янги замонавий 29-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Мазкур муассаса 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими С. Авезов, маъсул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирок қилдилар.

Ташкилотнинг очилиш маросимида сўз олган Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов маҳаллий аҳолини, қолаверса, ташкилот ходимлари ва жажжи тарбияланувчиларни янги бино билан табриклаб, ушбу муассасадан келгусида жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ажойиб кадрлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. Шунингдек, туман ҳокими айни пайтда ҳудудимизда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва ташкил этилаётган бошқа муассасалар орқали тарбияланувчи болалар қамрови кундан-кунга ошиб бораётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

Айни вақтга келиб туманда жами 105 та, шундан 30 та давлат, 66 та оилавий нодавлат 9 та давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Хозирги кунга келиб болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 60 фоизга етишига эришилди

 


Перейти к содержимому