“Ёшларга оид қонунларнинг ижро этилиши прокурор назоратида” мавзу остида учрашув ташкил қилинди.

“Ёшларга оид қонунларнинг ижро этилиши прокурор назоратида” мавзу остида учрашув ташкил қилинди.

Бугун Элликқалъа тумани маданият саройи ёзги биносида Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов, тумандаги сектор раҳбарлари, маъсул соха вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”лар руйхатидаги фуқаролар иштирокида “Ёшларга оид қонунларнинг ижро этилиши прокурор назоратида” мавзу остида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги олдидан учрашув ташкил қилинди.

Бугунги учрашувда кўпгина ёшлар ва аёллар дафтарларига киритилган ёшлар ва хотин кизларни бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб ускуналар берилди ва моддий томондан қўллаб қувватланди.

Жумладан Аёллар дафтаридан 40 нафарига 735 000 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар берилиб,”Ёшлар дафтари”дан 14 нафар ёш, Аёллар дафтаридан 8 нафар аёл ишга жойлаштирилди ва ишга жойлашганлиги хусусида сертифатлар топширилди.
✍️Микрокредитбанк филиалидан 10 нафар ёшларга, Халқ банк филиалидан 6 нафар ёшларга ва 2 нафар аёлларга, Агробанк филиалидан 6 нафар ёшларга ва 3 нафар аёлларга имтиёзли кредит маблағлари берилиши ва. оиласи темир дафтар руйхатидаги 3 нафар ёшларнинг ўқиш контракт пулларининг 50% миқдори тўлаб берилиши бўйича сертифакатлар топширилди.
📌Ёшлар дафтари руйхатидаги 5 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви бадал пул маблағлари тўлаб берилди.
Ёшлар ва Аёллар дафтарида турувчи 30 нафар аёл-қизларга тикув машиналари, 28 нафарига пишириқ пиширадиган ускуналар олиб берилди.
Ёшлар дафтаридидаги 10 нафар ёшларга Пайвандловчи ускуналар ва 1 нафар нафар ёшга Мотокултиватор ва 1 нафар ёшга мотоцикл олиб берилди.