Семинарда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Қ. Бекбергенов, Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тартибга солиш ҳам виночиликни ривожлантириш агентлиги маъсул ходими Ш. Мирзаев, узум етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тегишли соха вакиллари иштирок қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сонли қарори ижроси бўйича Элликқалъа туманида 3000 гектар ер майдонида узум етиштириш режага киритилди. Шундан 2000 гектар ер майдонида аҳоли томорқаларига туғри келади. 1000 гектар ер майдони фермер хўжаликлари ер майдонларида етиштирилиши бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.
