Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни Элликқалъа тумани ҳокими Маънавият ва Маърифат Кенгаши раиси С.Авезов олиб борди. Кун тартибидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ҳамда 2021 йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорининг ижроси тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январ кунги маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган Видеоселектор йиғилишидаги вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги масалалар мухокама қилинди. Туман ҳокими, Хурматли Президентимиз 2021 йилнинг 6 ноябр куни президентлик лавозимига киришишда сўзлаган нутқида Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган энг устувор вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди жумладан: адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади. Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак. Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар керак.

Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилишини;
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллар билан бирга, маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Ҳаммамиз яхши тушунамиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишда ана шу иккита мустаҳкам устунга, яъни, бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиётга ҳамда аждодларимизнинг бой мероси, миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этадиган кучли маънавиятга таянамиз. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепциясини амалга оширамиз-деган фикрларининг мазмун моҳиятини кенг турда гапириб ўтди.
Республика Маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязованинг бўлинма томонидан 9 ойда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.
Элликқалъа маҳаллий телевиденияси раҳбари Г.Ражапова сўзга чиқиб оммавий ахборот воситаларида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлари бўйича маълумот берди. Кенгаш йиғилишида Республика Маънваият ва Маърифат маркази туман бўлинмасига рангли принтер ва компютер жамланмаси совға қилинди.
Умум таълим мактаблари директорларининг таклиф ва фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Йиғилишдан сунг иштирокчилар ташкил қилинаётган маънавият боғига манзарали кўчатларни экишди.

Перейти к содержимому