Бугун 11-ноябр куни 2 та давлат боғчаларининг очилиши яъни Инвестиция дастури асосида №8-сонли ҳамда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида №31-сонли мактабгача таълим ташкилотлари қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Очилиш тадбирларида Элликқалъа туман ҳокими С.Авезов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигидан Б.Қадиров, М.Акбаровлар, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари Т.Байжанов ҳамда тегишли ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок қилдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда болажонларни ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишида тинмай ғамхўрлик кўрсатиб келаётган Президентимизга самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.