13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни

13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни

1984 йилда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига мувофиқ, таниқли педагог Валентин Гаюи хотирасига ҳурмат юзасидан у таваллуд топган 13 ноябрь Халқаро кўзи ожизлар куни деб эълон қилинган.

Бу кунни ўтказишдан мақсад асосан жаҳон ҳамжамияти, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари эътиборини кўзи ожизлар ҳаёт тарзини яхшилаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, соғлиғини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш масалаларига қаратишдан иборат
Шу муносабат билан бугун 12 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кўзи ожизлар кутубхонаси Элликқалъа туман филиали ҳамда кўзи ожизлар жамияти биргаликда адабий бадиий кеча ўтказилди. Ўтказилган тадбирга кўз бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ташриф буюрдилар, маданият бўлими ижодий ходимлари томонидан ўз концерт дастурлари билан тадбирга кўтарингки рух бағишлади. Ташриф буюрган жамият аъзоларига эсдалик совғалар инъом қилинди.