«ЯШИЛ МАКОН»: ЭЗГУ ИШЛАР НАМОЙИШИ

«ЯШИЛ МАКОН»: ЭЗГУ ИШЛАР НАМОЙИШИ

Шу йил 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва мевали кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш вазифаси юклатилди.

📌Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа туманида ҳам ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

📌 Бугун Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов Элликқалъа сув хўжалиги ходимлари билан биргаликда Шарқ юлдузи овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги каналлар буйларига манзарали кўчатлар экишда иштирок қилдилар.