18-Ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30-йиллиги муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида маънавий маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирни Республика Маънавият ва Маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова очиб берди. Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Давлат байроғи ҳам давлат рамзи сифатида Ўзбекистон Республикасининг миллий тарихини ўзида акс этган ҳолда халқаро муносабатларда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига жорий йил 18 ноябрь куни 30 йил тўлади.
Тадбир доирасида М.Қориёқубов номидаги Республика кўрик танлови ғолиби Миллий мақом хонандаси Б.Иноятовга туман ҳокимлигининг ва маданият вазирлигининг диплом ва ташаккурномалари топширилди. Туманимизнинг истеъдодли хонандалари томонидан ижро қилинган куй-ва қўшиқлар, жозибадор рақслар тадбир қатнашчиларининг кайфиятига кайфият улашди.