Куни кеча Элликқалъа туманидаги 18 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган сайёр қабул тиббиёт сохасига оид тумандаги муоммо ва мурожаатларни ҳал қилиш масалаларига қаратилди. Сайёр қабулда Элликқалъа тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари С. Авезов, тумандаги тиббиёт бирлашмаси масъул раҳбарлари ва тегишли тиббиёт ходимлари шунингдек муоммо ва мурожаатлари билан иштирок қилаётган аҳоли вакиллари иштирок қилдилар.
Асосан мурожаатлар соғлиқни сақлаш масалалари бўйича берилди. Берилган мурожаатларнингаксарияти жойнинг ўзида ўз ечимини топди.
Ҳозирги кунда жойларда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Шу маънода, Соғлиқни сақлаш тизимида мунтазам ташкил этилаётган сайёр қабуллар тиббиёт ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Шундан келиб чиқиб, халқ билан янада самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳаётий эҳтиёж ва талабларини яқиндан билиш, хусусан, юртимизда кўрсатилаётган кафолатланган ҳамда бошқа тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо ёки таклифларни атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш муҳим аҳамият касб этади.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар соғлиқ аталмиш улкан бойликни асраб-авайлашда ўз ёрдамини аямаётган шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.