Жорий йилнинг октябрь ойида Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезовнинг аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулида тумандаги. 1-сектор ҳудудида жойлашган «Янги Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолидан маҳалладаги таъмирталаб ички йўлларини таъмирлаш юзасидан мурожаат тушганди.
Сектор раҳбари йўллардан фойдаланиш бўлимига берилган кўрсатма асосида мурожаат қаноатлантирилиб таъмирталаб 1.5 км. кўчага тош тўкилган ҳолда йўллар кенгайтирилиб равон бўлиши таъминланди. Шу ўринда «Янги Ўзбекистон» аҳолиси ўзларининг мурожаати қисқа вақт мобайнида ижобий ҳал бўлганлиги учун 1-сектор раҳбари ҳамда штаб аъзоларига ўз миннатдорчилигини маълум қилди. Биз ижодий жамоамиз билан маҳаллага борганимизда аҳоли ўз миннатдорчиликларини яшириб ўтирмади.
Бугунги кунда Элликқалъада кўп янгиланишлар, замонга мос ўзгаришлар бўлмоқда. Барча қилинаётган ишлар туман аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш, аҳолининг яшаши, ишлаши учун кенг имкониятлар яратишдир. Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳаммаси инсон учун, инсон қадри учун! Ишонч билан айтамизки, бундай эзгу ишлар ҳали давом этаверади.
