Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз

Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз

Бугун Элликқалъа тумани маданият саройи биноси олдида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ва партиянинг Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан ташкил қилинган “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
📌Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Партия фаолларидан O’zLiDeP сиёсий Кенгаши бўлим бошлиғи Г. Халмуратова, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати М. Ибрагимов ва қатор партия фаоллари сўзга чиқиб “Мустақиллик йилларида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти тубдан ўзгарди. Мустақиллик ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётига янгича мазмун олиб кирганлигини таъкидладилар.

Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси мустақилликнинг кейинги беш йилида жамиятимизнинг барча фаол қатламларини фаровонлик ва тараққиёт мақсадларига бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланди.
Улардан кўзланган мақсад – истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларининг мазмун-моҳиятидир. 📌Бугун “Одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши зарур!” деган ғоя асосидаги кенг кўламли янгиланишлар натижалари аҳолимизнинг турли табақалари орасига кириб борди. Ўтказилган байрам тадбирида беш йил давомида амалга оширилган ишларнинг видеоролик шаклидаги ҳисоботи, давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсатиб берилди.