Мурожаатга жавоб.

Мурожаатга жавоб.

Элликқалъа тумани ҳокимлигининг @ellikqala_hokim_bot мурожаатлар каналига аҳолимиздан экин майдонларини суғориш учун сув танқислиги бўйича кўп саволлар ва мурожаатлар келиб тушмоқда. Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати саволларингизга аниқ жавоб бериш мақсадида туман ирригация бўлимидан жавоб олдик.

?Жорий йилда Республикамизда сув миқдорлари кўп йиллик меъёрларга нисбатан кам бўлиб сув танқислиги кузатилмоқда.
Элликкалъа туманига 2021 йил вегетация экинларни суғориш учун талаб қилинадиган сув миқдорилари 362 млн м3 бўлиб амалда жорий йилда сув танқислиги кузатилаётганлиги сабабли 188 млн м3 (52%) сув миқдори (лимит) ажратилди.
⚡️Бугунги кунда туман чегарасига ўртача 20-25 м3/с сув миқдорлари олинмокда.

?Жорий йилда кузатилаётган сув танқислигини инобатга олган холда туман чегарасига олинаётган сув миқдорларини мавжуд 9 та хўжаликлараро каналларга график асосида 15 кундан навбатма-навбат сув берилиб, аҳоли томорқаси ва қишлок хужалиги экинларига сув етказиб берилмокда.

? Мисол тариқасида Богяп овул фуқаролар йиғини худудидаги Аширтом маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли томорқаси ва фермер хўжаликларининг экин майдонларини сув билан таъминловчи НТ-2 хўжаликлараро каналига график асосида сув миқдорлари берилган ҳамда навбатдаги сув миқдорлари график асосида етказиб берилмоқда.

Перейти к содержимому