Ижтимоий тармоқларда “Илмнинг қадри хор бўлган юртим” мавзусидаги шов-шув бўлиб, нотўғри талқин қилинаётган мақола юзасидан фикр-мулоҳазалар

Ижтимоий тармоқларда “Илмнинг қадри хор бўлган юртим” мавзусидаги шов-шув бўлиб, нотўғри талқин қилинаётган мақола юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдирмоқчиман. Тўғри, агар олимпиада ғолибларига автомобиль бериш имконияти бўлса бериш мумкин. Агар имконият бўлмаса автомобиль беришнинг имкони йўқ. Бир кўнгил иморати, минг макка зиёрати. Кўнгил бир пиёла, синса тузатиб бўлмайди.

Маънавиятли инсонлармиз. Спортда ғолиб бўлган чемпионларга ҳурматли Президентимиз автомобиль бердилар.

Албатта бунинг учун Муҳтарам Президентимизга катта раҳмат. Лекин туман ҳокимлигида автомобиль ёки бошқа қиммат турадиган совға бериш учун бюджетда қаралмаган бўлсада, бу холатни четлаб ўтган холда олимпиада ғолибига эҳтиром кўрсатилди. Камол Содиқов асли Элликқалъа тумани “Жасорат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-мактабда 9-синфгача ўқиди. Кейин М.Юсуф номидаги академик лицейни тугатди. Хозирги кунда Қорақалпоқ Давлат Университетини муваффақиятли тугатиб, имтиёзли равишда магистратура талабаси бўлди. XXVIII Халқаро Олимпиадада олтин медални қўлга киритганлигини, Жасорат маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига бу хушхабарни эшитгандан туман ҳокими С.Авезов оила аъзолари ва маҳалладошлари билан қувончини бирга баҳам кўриш мақсадида ўтказилган тадбир эди. Туманимиз ҳокимининг оталарча ғамхўрлиги, ҳамда эътибори сифатида берилган совғадир. Учрашувда устозлар, Камолжоннинг ота-оналари, тенгдошлари, мактаб жамоаси қанчалар хурсанд бўлдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3-майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорга кўра биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган ғолибга 500 баробар, ўқитувчисига 450 баробар миқдорда тақдирлаш белгиланган. Олимпиада хозирги пандемия даврига тўғри келганлиги сабабли онлайн тарзда ўтказганлиги, хали ғолибларга совға у ёқда турсин, олтин медаль ҳам берилмаганлигини эслатиб ўтамиз. Сабаби бунга вақт керак. Бу эса белгиланган тартибда амалга оширилади. Умуман олганда ҳурматли телеграмм аъзолари маълумотларни аниқ ва реал тарқатиш лозимлиги, нотўғри ва асоссиз маълумотлар тарқатиш белгиланган тартибда қонун билан жавоб беришингизни депутат сифатида ваколат доирамдан белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқим борлигини огохлантираман. Сизлар томондан “Илмнинг қадри хор бўлган юртим” сарлавҳали мақолангиз нотўғри ва асоссиз эканлигини, бу эса Ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборларга қарши қаратилган фикр деб биламиз. Гўзал ва бетакрор, жаннатмакон Ўзбекистонимизда илм ҳеч қачон хор бўлмайди. Зеро, “Илм-саодат калити, илмсизлик жахолатдир”. Шу ўринда ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган ҳурматли ходимларни, телеграмм ходимларини, блогерларни, муаллифлик этика ва эстетикасига, маданиятига амал қилсалар ҳамда ёшларимизнинг эришган муваффақият ва ютуқларини ғурур, фахр ифтихор билан ифода этсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Сизларга ҳурмат билан

Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати,
Республика Маънавият ва Маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари: Айша Матниязова.