Расмий муносабат

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Элликқалъа тумани “Навоий” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келган Уғилжон Шарипованинг ўйида бирга яшовчи келини Ш. Юлдашева билан ўзаро келишмовчилик сабабли онахон уйидан чиқиб кетгани ва ҳозирда “Иҳлос” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ижарада яшаётганлиги ҳақида видео ва аудио тасвирлар эълон қилинганди.

Бу холат бўйича Элликқалъа тумани ҳокимлиги масъул рахбарлари иштирокида Онахон яшаётган уйга борилиб суҳбат қилинди. Сухбат жараёнида мурожаатчи келинини ўйидан чиқариб беришларини сўраган.
Онахонга Элликқалъа тумани Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари О.Сеитов ва мутассадди ходимлар томонидан озиқ овқат маҳсулотлари ва бир марталик 434 минг сўм моддий ёрдам тариқасида топширилди ва У. Шариповага туман ҳокимлигининг келинини уйидан чиқаришга ваколати йўқлиги аниқ тушунтирилди.
Уғилжон Шарипованинг келини Юлдашева Шаҳноза билан суҳбат қилинганда, 13 йилдан буён шу уйда руйхатда турганлигини, хозирги вақтда вояга етмаган фарзанди билан боришга жойи йуқлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 21-моддасига асосан «Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади.» Шу сабабли, туман прокуратураси Ш.Юлдашевани яшаб турган хонадонидан чиқариш туғрисида судга даъво ариза киритиш масаласини кўриб чиқмоқда ва қушимча равишда маълумот берилишини маълум қиламиз.